АКТ вазирлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

0
131

12 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Унда жорий йилнинг апрел-май ойлари давомида Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида вазирликнинг ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари атрофлича муҳокама қилинди.

Фото: Mitc.uz

Видеоселектор йиғилишини вазир Шуҳрат Содиқов олиб борди. Вазир ўз нутқида мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини янада яхшилаш ва турларини кўпайтириш, мобил алоқа қамровини кенгайтириш, шу билан бирга, олис ва қишлоқ аҳоли масканларида, туристик ҳудудларда, магистрал автомобил ва темир йўллари бўйида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Ҳудудларда соҳага оид тизимли муаммолар ўрганилиб, уларни муҳокама қилиш бошлаганидан кейин жойларда қатор амалий ишлар олиб борилганлиги, муҳими, ушбу ўзгаришларни соҳадаги оддий ходимлар ҳаётида сеза бошлангани таъкидланди.

Жумладан, ҳудудлардаги муммоларни ўрганишлар натижасига кўра бугунга қадар 1 750 км оптик толали алоқа линиялари қурилгани, туман ва шаҳарларда жойлашган 79 та соҳа объектлари жорий таъмирлангани, аҳолига замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида мавжуд кенг полосали портларнинг умумий сони мунтазам ошириб борилаётгани эътироф этилди.

Айни пайтда, йиғилишда тизимдаги корхона ва ташкилотлар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ижро интизоми назоратини янада сифатли ва самарали ташкил қилиш, соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳажмини ошириш, даромадларни кўпайтириш ҳамда улар фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш таҳлилий-танқидий руҳда ўтди.

Анъанага кўра йиғилиш якунида узоқ йиллар давомида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига вазирлик Ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Манба : Xabar.uz

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here