Форишда снайперлар учун ўзбек-француз машғулотлари бўлиб ўтди

0
107

Франциялик ҳарбий хизматчилар делегацияси «Фориш» полигонида снайперлар учун машғулотлар ўтказди.

Франция Қуролли кучлари делегацияси «Фориш» тоғ ўқув марказида «Снайперлик кундалиги» дастури бўйича уч босқичли машғулотларни ўтказмоқда, дея хабар қилдиЎзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Биринчи босқичда снайперлар нишонга аниқ уриш ишида назарий тайёргарлик олишди. Иккинчи босқичда ҳарбий хизматчилар бир ой давомида узоқ масофадаги нишонларни мўлжалга олиш бўйича машқ қилди. учинчи босқичда эса қатнашчилар педагогика бўйича билимларни олмоқда. Яхши натижалар қайд этган снайперлар инструктор мақомига эга бўлади.

Машғулотлар реал ҳарбий ҳолатга имкон даражасида яқинлаштирилган шароитларда олиб борилмоқда. Снайперлар ҳаракатланаётган автомобиль, бино деворлари ортидан, дарахтлар орқасидан, кўриш даражаси ёмон бўлган тоғ шароитларида нишонга олишни ўрганмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here