«Керак бўлса референдум ўтказамиз» — Қозоғистон президенти АЭС ҳақида

0
61

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев АЭС қурилиши масаласи халқ билан муҳокама қилинишига ваъда берди. «Керак бўлса референдум ўтказамиз», — деди у.

Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши керак бўлса, референдум ўтказилишига ваъда берди, дея хабар қилди Tengrinews.kz.

«Ҳозирча атом электр станциясини қуриш режалаштирилаётгани йўқ. Керак бўлиб қолса, у ҳолда албатта халқ билан муҳокама қилинади. Керак бўлса референдум ўтказамиз. Қозоғистон ядро қуролини тарқатмаслик ҳаракати етакчиси сифатида тан олинган, биринчи президентимиз Нурсултон Назарбоевнинг тарихий қарори шарофати билан Семипалатинскийдаги ядро полигони ёпилди», — деди Қосим-Жомарт Тоқаев Оқўрда қароргоҳида.

Апрель бошида Россия президенти Владимир Путин Россия-Қозоғистон музокаралари якунлари бўйича Россия Қозоғистонда атом электр станциясини қуришни таклиф этганэди. Ўшанда Қозоғистон энергетика вазири Магзум Мирзагалиев журналистларга Олма Ота вилоятидаги Улкен шаҳарчаси АЭС қурилиши мумкин бўлган майдонча сифатида танлаб олинганини маълум қилган эди.

Қозоғистонда 1973 йилда Каспий денгизисининг шарқий соҳилидаги Шевченко (ҳозирда — Оқтов) шаҳрида дунёдаги биринчи БН-350 тезкор нейтронларида ишловчи 350 мегаватлик энергоблок ишга туширилган эди. Реактор қувватининг бир қисми электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланган бўлса, бир қисмидан денгиз сувини тузсизлантиришда фойдаланилган. Мазкур энергоблок 1998 йилда — лойиҳавий муддатидан 5 йил ўтиб тўхтатилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here