Андижонда ИИБ ходимини калтаклаб ўлдирган ака-укаларга суд ҳукми ўқилди

0
73

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Андижон вилоятининг Избоскан туманида ички ишлар органи ходими бир неча киши томонидан уриб ўлдирилган эди. Яна бир ИИБ ходими тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгади.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур ҳодиса бўйича А.Жололов, С.Жололов ва З.Қобуловга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «г,л,п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилганди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди судьяси Улуғбек Каримов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида ушбу жиноий иш бўйича ҳукм чиқарилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Суд ҳукмига кўра, А.Жололов айбдор деб топилиб, унга 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Укаси йигирма тўққиз ёшли С.Жололовга 15 йилу 9 ой, йигирма беш ёшли жияни З.Қобуловга 15 йилу 6 ой қамоқ жазоси тайинланди. 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here