Тошкент, прописка: Ўзбекистон ўз фуқароларини дискриминация қилишни қачон тўхтатади?

0
106

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги раҳбарияти нега Ўзбекистон фуқароларининг Тошкент пропискасига оид ҳуқуқлари поймол этилаётганини тушунтириб беролмади, деб ёзади Minbar.uz

Россия империясида жорий этилган ва сўнг СССР ва мустақил Ўзбекистонда амалда бўлган прописка тартиби халқаро қонунчиликка зид экани кўп бор қайд этилган.

Ҳатто парчаланиши арафасида СССРнинг конституциявий суди ҳам прописка тизими инсонларнинг ҳуқуқларини бузишини расман тан олган.

Хўш, Ўзбекистонда нега бугун ҳам прописка тартибидан воз кечишни хоҳламаяптилар?

«BBC Uzbek»нинг «YouTube»даги жонли мулоқоти ушбу мавзуга бағишланди.

Дастурда Канадада истиқомат қиладиган асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва журналист Бахтиёр Шоҳназар, Москвадаги меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатадиган migrant.mobi портали асосчиси Ботиржон Шермуҳаммад қатнашдилар.

Тошкент пропискаси Ўзбекистон конституциясига мос келади, бироқ Ўзбекистон халқаро конвенцияларга қўшилган ва халқаро қонунчиликда прописка инсон ҳуқуқларига зид деб кўрилади.

«Ўзбекистон конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида шундай ёзилган: “Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга”. Лекин ана шу модданинг 2-хатбошисида “Қонундан белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир” деб мана шу Тошкент пропискаси қонунийлиги ёзиб қўйилган. Лекин бошқа томондан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига қўл қўйган. Ана шу декларацияга кўра ҳар бир шахс ўз мамлакати дохил бошқа ҳар қандай мамлакатга бориш, ўз мамлакатидан чиқиб кетиш, ўз мамлакатининг ичида эркин ҳаракатланиш, ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эга. Ана шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон конституциясининг 28-моддаси Ўзбекистоннинг ўзи қўл қўйган халқаро ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига зид», – дейди Бахтиёр Шоҳназар.

«Амалдаги қонунчиликдаги чекловлар деган нарса конституция томонидан берилган ҳуқуқ ва эркинликларни чекламаслиги лозим. Ҳамма жойда айтиб ўтилади: фақатгина давлат хавфсизлиги, жамият хавфсизлиги билан боғлиқ масалалардагина чеклов бўлиши мумкин. Ҳатто СССР замонида СССР Конституциявий суди ҳам пропискани фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини бузадиган тартиб деб ўша пайтдаги СССР конституциясига зид деб топган экан», – дейди Ботиржон Шермуҳаммад.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here