Хориждан ҳар бирининг баҳоси 2 минг еврога тенг бўлган наслли қорамоллар олиб келинади

0
255

Бу йил хориждан 48 минг бош наслли қорамол олиб келиниши кўзда тутилган. Сут ва гўшт йўналишидаги хориж зотига мансуб қорамолларнинг ҳар бирини баҳоси ўртача 2 минг еврога тенг. Уларнинг салмоқли қисми Венгриядан харид қилиниши мумкин. Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Ўзбекистон — Венгрия чорвачилик форумида томонлар ушбу масалани ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Абдурасул Абдуллаевнинг айтишича, чорвачиликни ривожлантириш бўйича айнан Венгрия билан ҳамкорлик қилинаётгани бежиз эмас. Чунки бу давлатнинг иқлими, табиати Ўзбекистонникига жуда яқин. Шу боис 2017-2018 йилларда олиб келинган 2400 бош қорамол юртимизга жуда тез мослашди, йўқотишлар айтарли бўлмади.

Форумда Венгриянинг наслчилик, сут-гўшт етиштириш, чорва озуқалари етказиб беришга ихтисослаштирилган компанияларининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Ўз навбатида, юртимизда чет эллик ҳамкорлар учун яратилган шарт-шароитлар, инвестиция муҳити ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here