Бош прокуратура: 3 мингдан зиёд қаровсиз қолган бола аниқланди

0
126


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманида вояга етмаганлар қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. 

Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижросини таъминлаш борасида прокуратура органлари 888 текшириш ўтказган. Бу жараёнда 4 минг 471 прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Натижада 5 минг 204 нафар мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган. Қўпол қонунбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан 18 жиноят иши қўзғатилган. 

Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонуни ижроси ўрганилган. 3 мингдан зиёд етим ва ота-она қаровисиз қолган бола аниқланган. Ўрганиш натижасига кўра, 701 прокурор назорати ҳужжати қўлланилган. 

Шу туфайли 265 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, 2 жиноят иши қўзғатилган. 

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик аҳволи таҳлил қилиниб, натижалари Бош прокурор номидан Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири номига тақдимномалар киритилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган. 

Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларининг олдини олиш юзасидан таълим муассасаларининг педагог ва психологлар учун методик қўлланмалар тайёрланди.

Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлигини ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида фарзанд тарбиясида алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар тўғрисида “ота-оналар учун эслатма” ишлаб чиқилиб, жойларда манзилли равишда ота-оналарга тарқатилган.

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here