Миср Араб Республикасига гилос ва узум экспорт қилишнинг тартиб-қоидалари тасдиқланди

0
131

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг Марказий ўсимлик карантини бошқармаси ўртасида мамлакатимизда етиштирилган сар ҳил узум ва гилос меваларини халқаро фито-санитар талабларига риоя қилган ҳолда экспорт қилиш бўйича келишув имзоланган эди.

Унга кўра гилос ва узум экспорт қилишнинг тартиб-қоидалари тасдиқланди.

Жумладан, эндиликда ўзбекистонлик экспортёрлар:

— Миср Араб Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг ўсимликлар карантини бўйича Марказий Администрациясига маҳсулот ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган онлайн ариза юбориш (ippc@capq.gov.eg манзилига);

— фито-санитар сертификатнинг “Қўшимча декларация” графасини инглиз тилидаги қуйидаги жумлалар билан тўлдириш “The consignment was inspected and found free from quarantine pests of the ministerial decree No. 562/2019”;

— экспорт маҳсулотини фито-санитар сертификатда белгилаб қўйилган, махсус рўйхатга олинган цехда қадоқлаш каби асосий фито-санитар талабларга амал қилган ҳолда Миср халқини ўз маҳсулотлари билан хушнуд этиши мумкин бўлади.

Қўшимча қилиш жоизки, сар ҳил узумни экспертга тайёрлаш жараёнида маҳсулот белгиланган ҳарорат ва шартларда 8-16 кун мобайнида қайта ишловдан ўтиши зарур.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here