Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев қурган уйни бузган ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

0
1,158

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, деб ёзади Xabar.uz 

Бу ҳақда кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг жорий йил дастлабки беш ойлик фаолияти юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Жиноят иши тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев  туманнинг  «Авайхон» маҳалласи ҳудудида қураётган 3 қаватли турар-жой биноси  бузиб ташланганига боғлиқ. Турар-жой ҳеч қандай суд қарорисиз, бевосита шаҳар ҳокими назоратида бузиб ташлангани айтилаётган эди.

Дарвоқе,  айни шу масала юзасидан шаҳар ҳокими ва тадбиркор ўртасида яккама-якка суҳбат бўлиб ўтганди. Ўша суҳбатдан сўнг солиқ органлари тадбиркор фаолиятини текширишга тушганидан эса кўпларнинг хабари бор.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here