Трамп нутқини ОАВни танқид қилишдан бошлади

0
105

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Президенти Дональд Трамп сешанба куни кечқурун расман сайлов олди кампанияси бошланганини эълон қилди. Трамп бу ҳақда Орландо (Флорида штати)да ўз тарафдорлари иштирокидаги кўп минг кишилик митингда маълум қилди.

Трамп ўз нутқини либераль ОАВни танқид қилишдан бошлади, унинг сўзларига қараганда “ёлғон хабарлар” ҳақида ёзадиган журналистлар бўм-бўш стадион ҳақида “уч ёки тўртта ўрин” бўшлигини ёзади.

Қўшма Штатлар президентлиги учун қайта сайланиши борасида ўз кампанияси бошланганини эълон қилган Трамп ўз командаси икки ярим йил давомида бажарган ишларни тарихда ҳеч ким шу вақтгача амалга оширмаганини таъкидлаб ўтди, бу каби ҳолатлар билан бирор бир Президент дуч келмаганини қайд қилди. “Биз бу ишни бажаришда давом этаверамиз. Сизларга ваъда бераман, мен ҳеч қачон сизларни уялтириб қўймайман“, – деди Трамп тўпланганларга мурожаат қилар экан.

Трамп ўз тарафдорларини демократлар номзодининг эҳтимолий ғалабасидан огоҳлантирди. Трампнинг сўзларига қараганда, унинг “радикаль кўз қарашдаги демократ рақиблари нафрат, ғазаб ва кўролмаслик сари ҳаракат қилмоқда“. Улар мамлакатни йўқ қилмоқчи, деди АҚШ Президенти. У шунингдек, махсус прокурор Роберт Мюллернинг 2016 йилги президентлик сайловларида Россиянинг аралашувини тергов қилганини ҳам эслатиб ўтди ва “ҳеч ким Дональд Трампчалик Россияга нисбатан муросасиз бўлмаганини“ таъкидлади. У америкаликларни “коррупциялашган тизимга барҳам бериш мақсадида” 2020 йилнинг 3 ноябрь куни сайловларда иштирок этишга чақирди.

CNN буюртмасига кўра, SSRS ўтказган янги сўровга кўра, 54 фоиз америкаликлар Президент Трамп 2020 йилги сайловларда ғалаба қозонишини ва иккинчи муддатга қайта сайланишини айтишган. Трампнинг бу қадар машҳурлигининг сабабларидан бири иқтисодий аҳволни (26 фоиз) мисол сифатида келтиради. Президентга нисбатан қўйилаётган айбловлар орасида ёлғон (бу ҳақда тадқиқот иштирокчиларининг 13 фоиз айтган) ва ирқчилик (11 фоиз) бор.

Трампдан ташқари АҚШ президентлиги лавозимига Республикачилар партиясидан Массачусетс штатининг собиқ губернатори 73 ёшли Уильям Уэлд даъвогарлик қилмоқда. АҚШ Демократик партиясидан 20 дан ортиқ сиёсатчи бўлажак президентлик пойгасида иштирок этиш ниятини билдирди. Улар орасида – Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс, АҚШ собиқ вице-президенти Джо Байден ва Нью-Йоркнинг амалдаги мэри Билл де Блазио бор.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here