Собиқ банкирни ҳибсда ушлаб туриш муддати яна узайтирилди

0
252

Олмаота Тергов суди Россиядан экстрадиция қилинган собиқ банкир Жомарт Ертаевнинг ҳибсда ушлаб туриш муддатини узайтирди. Маълумки, у ватанида RBK банки раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаганида пулларни ўзлаштирга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Олмаота шаҳар суди матбуот котибининг маълум қилишича, суд Ертаевни ҳибсда ушлаб туриш муддатини 15 августгача узайтирди.

RBK банки раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Жомарт Ертаевни жиноий жавобгарликка тортиш учун Россиядан экстрадиция қилингани ва Остонадаги тергов изоляторига жойлаштирилгани ҳақида Бош прокуратура 15 март куни хабар берган эди. Унинг ҳибсда ушлаб турилиши 15 мартдан бошлаб ҳисобланган ва 15 майда бир ойга узайтирилган эди.

Қозоғистонда Ертаев “хизмат вазифасидан фойдаланиб, бошқа шахслар билан тил бириктирган ҳолда” RBKдан 2011 йилдан 2017 йилга қадар 144 миллиард тенге (390 миллион долларга яқин) пулларни ўзлаштиришни уюштирганликда гумон қилинмоқда. Шу вақтда прокуратура бу иш бўйича Ертаев билан бирга 54 кишини гумондор сифатида, жумладан банкнинг 41 нафар ходими сўроқ қилинаётганини маълум қилганди.

Ўтган йилнинг кузида Россия ОАВ Ертаевнинг адвокатига таянган ҳолда Москва уни Қозоғистонга экстрадиция қилишдан воз кечганини маълум қилганди, чунки Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Москва шаҳар бошқармаси Ертаевга қочқин мақомини берган эди. Аммо кейинроқ, Россия Бош прокуратураси Ертаевни Қозоғистонга топшириш борасида қарор қабул қилгани маълум бўлди. Сўнгги йилларда Москвада яшаган бизнесменнинг адвокатлари прокуратура қарорининг қонунийлиги юзасидан судлашди, бироқ суд инстанциялари қарорнинг “асосли” эканлигини тан олишди.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here