Россияда вафот этганлар жасади давлат ҳисобидан олиб келинади

0
156

Россияда вафот этганлар жасади давлат ҳисобидан ватанга олиб келинади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевга асосланиб Sputnik хабар берди.

“Ўзбекистон фуқаролари учун “200-юк”(жасад – таҳр.)ни траспортировка қилиш тартибини анча енгиллаштиришга қарор қилдик. Аввал патент нусхаси, солиқ тўлаганлиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб қилган бўлсак, энди бу ҳужжатлар сўралмайди. Давлат барча “200-юк”ларни транспортировка қилиш харажатларини ўз зиммасига олади”, – деган вазир Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон шунингдек Россиянинг ҳар қайси ҳудудида вақтинча сақлаш марказларидан ўз фуқароларини олиб кетиш билан боғлиқ харажатларни ҳам тўлиқ қоплашга тайёр.

2018 йилнинг июлида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида бюджети $26 млн.лик Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш фонди тузилган эди.

Фонднинг асосий вазифаларидан бири четда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хорижда ишлаётганда шикастланиб меҳнат қобилиятини йўқотган ёки жиддий жароҳатланган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келишдир.

Россиядан жасадни Ўзбекистонга олиб келиш қиммат хизмат ҳисобланади. Авиаташув, ҳужжатларни тўплаш ва бошқа харажатлар минг долларгача бориши мумкин.

Россия ИИВ маълумотларига кўра Россиядаги барча меҳнат муҳожирларининг 10 фоизи Ўзбекистон фуқароларидир. Бу 1 миллиондан ошиқроқ одам дегани. Автоҳалокатларда, ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижасида нобуд бўлаётган, жароҳат олаётган меҳнат муҳожирлари сони тобора ўсиб бормоқда.

Илгари катта шов-шув бўлган ҳолларда ҳукумат жасадларни ватанга қайтаришда ёрдам бериб қолиши мумкин, лекин аксарият ҳолларда бу муаммони марҳумнинг қариндош ва танишлари мустақил ҳал қилиши керак эди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here