Ҳокимга чора кўрилдими? МИБ мутасаддиси изоҳ берди

0
393

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ОАВ ходимлари учун навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Бу сафарги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбар ходимларининг ўтган беш ой давомида тизимда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Тадбирнинг кириш қисми тугаб, савол-жавобга ўтилиши ҳамоно қуйидаги сўров ташланди. Яъники, яқинда ижтимоий тармоқларда овози Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дейилган аудиоёзув тарқалиб, унда амалдор МИБ Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғига очиқдан очиқ «ичангни суғуриб, бошингга салла қилвораман!» мазмунида таҳдид қилгани англашилади. Оддий фуқаро МИБ ходими талабига бўйсунмаса ёки қаршилик қилса, ҳақли равишда жавобгарликка тортилади. Вилоят ҳокимига-чи? У кўпчилик олдида МИБнинг масъулига нисбатан маҳаллийчилик қилиб (МИБ вилоят бошқармаси раҳбарини «Тошкент шаҳри фуқароси» дейди), камига ҳақоратомуз таҳдидига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилдими?

Мажбурий бюро ижроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиевнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Биз вилоят ҳокими билан боғланиб, керакли маълумот тақдим этдик. Ғаниев интернетда эски гаплар чиқиб кетгани, ҳозирда бюронинг вилоятдаги раҳбари билан муносабатлари яхши эканини айтди. Биз бу борада ҳокимга чора кўриш бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмаганмиз. Шу жумладан, Фарғона вилояти МИБ бошлиғи ҳам даъво қилгани йўқ…»

Даъво йўқ экан, демак, ҳоким учун муаммо ҳам йўқ.

Икки йил аввал Фарғона вилояти ҳокими катта мажлисда тошлоқликларни ёппасига «ҳароми» деб сўккан эди. Ўшандаям амалдорга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланмаганди.

Манба : Xabar.uz

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here