Луис Энрике Испания термасини тарк этди, унинг ўрнини Роберто Морено эгаллайди

0
118

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Бу хабарни шу муносабат билан чақирилган махсус матбуот анжумани пайтида Испания қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес тасдиқлади.

Энрикенинг ўрнини 41 ёшли мутахассис Роберто Морено эгаллайди. У бунгача Испания терма жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Энрикенинг “қизил Фурия” билан шартномаси 2020 йилнинг 15 июлига қадар амал қиларди. Бироқ, у жорий йилда оилавий сабабларга кўра Испания терма жамоасини деярли бошқармаганди.

Луис Энрике бошқарувида “қизил Фурия” 10та ўйин ўтказиб, шундан 8тасида ғалабага эришиб, яна иккита ўйинда имкониятни бой берди.

“Луис Энрике бизга ўз лавозимида бошқа ишлолмаслигини маълум қилди, – деди Рубиалес. – Унга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорлик билдираман, бизда Энрикега нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Биз у билан бир мақсад атрофида бирлашгандик ва Луис учун терма жамоа эшиклари ҳамиша очиқ”.

О.ЭШМАМАТОВ, ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here