Муқимий-Бунёдкор чорраҳаси 23 февралга қадар ёпилади

0
521

Тошкентдаги Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси йўл ўтказувчи қурилиши муносабати билан транспорт воситалари учун ёпилади.

Тошкентда Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 11−23 февраль кунлари йўл ўтказувчи қурилиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси «Gazaeta.uz”га хабар қилди.

Ҳайдовчилардан кўрсатилган муддатда шаҳарнинг бошқа кўчаларидан фойдаланиш илтимос қилинди. Жамоат транспорти маршрутларининг ўзгариши кутилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

Олти қаторли 900 метр узунликдаги, баландлиги 6 метр бўлган йўл ўтказувчи Наврўз байрамига (21 март) очилиши режалаштирилган.

https://telegram.me/protoday