Ўзбек олимлари Президент қарори ижроси юзасидан Исроилда бўлишди

    0
    150

    Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 июль куни “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори чиққан эди.

    Ушбу қарор ижроси бўйича 1-4 июль кунлари Ўзбекистон Миллий университети ректори бошчилигидаги делегация Исроилда бўлиб турибди.

    Делегация ташрифидан кўзланган мақсад Миллий университет ва Холон институти доирасида стратегик ҳамкорлик дастурини муҳокама қилиш ва келишувга эришишдир.

    Исроиллик ҳамкорларимиз ҳам Президентимиз томонидан имзоланган қарор билан яқиндан таниш эканлигини ушбу қарорнинг русча ва яҳудий тилига ўгирилган варианти уларда бор эканлиги билан изоҳлаш мумкин.

    photo6116231436542519665.jpg

    – Сизларга ҳавасим келади. Президентингиз университетингизга келиб, илм аҳли учун ижобий ишларни амалга ошириш юзасидан қарор имзолади. Ўйлашимча, бу – жуда катта тарихий воқеа, – дейди Холон институти директори Эдуард Якубов.

    Ўзаро ҳамкорлиги доирасида:

    – ЎзМУ факультетларида сифатли кадрлар тайёрлайдиган хорижлик ва ўзбек олимларидан иборат жамоа шакллантириш;

    – университет факультетларини давлат иқтисодиётида муҳим роль ўйнайдиган объектга айлантириш;

    – Ўзбек-Исриол ишлаб чиқариш объектларини университетга жалб этиш, маблағларни давлат гранти проектларидан эмас, балки ишлаб чиқаришдан олиш;

    photo6113652480479963252.jpg

    Халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, тизимли равишда Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида мутахассисликлар бўйича халқаро конференциялар ўтказиш,

    – Халқаро аренада ўзбек олимларининг обрўсини ошириш ва илмий платформаларда халқаро журналларнинг форматига мос равишда илмий лойиҳаларини тақдим қилиш бўйича тажриба алмашишга имкон яратиш; 

    – талабаларнинг кичик лойиҳаларини тўлиқ ишлаб чиқаришга йўналтириш;

    – илмий лабораторияларни такомиллаштириш, “сунъий онг” лабораторияларини ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жалб этишдан иборат.

    Халқ билимини ошириб бориш лойиҳалари имзоланди. Бу лойиҳада катта ёшли инсонларни қисқа вақт ичида курсларда бошқа касбга йўналтириш, пировард натижада уларни жамиятдан четда қолмасликларига ёрдам бериш, замонавий технологияларга яқинлаштиришдан ташкил топади.

    photo6116231436542519663.jpg

    Бундан асосий мақсад университетни халқ билан, максимал даражада ишлаб чиқариш билан яқинлаштириш ва интеллектуал мулкни маблағга айлантиришдир.

    Бугун Ўзбек-Исроил қўшма факультетига қабул жараёни давом этмоқда. Ташриф доирасида қабул ва имтиҳон жараёнлари, қабул квотаси, таълим сифати масалалари бўйича ҳам музокаралар олиб бориляпти.

    ЎзА

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here