Тошкентда 15 ёшли синглисини ўлдирган акага суд ҳукми ўқилди

0
424

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 февраль куни Юнусобод туманидаги ўз уйида 15 яшар Н.Э.нинг жасади топилганди, деб ёзади Xabar.uz

Суд-тиббий экспертизаси томонидан қизнинг танаси текширилганида, унинг бўйнида бўғиш ҳолатлари аниқланган. Тергов тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, қизнинг 20 ёшли акаси ушланганди.

«Замон» информацион дастурида хабар берилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди синглисини ўлдирган коллеж талабасига нисбатан ҳукм чиқарди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли топилган ака 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here