Маданий ёдгорликларга зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

0
49

Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш ва уларга шикаст етказганлик учун ЭКИҲнинг 100 бараваридан бошлаб жарима, уч йилгача қамоқ жазосини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учучн жавобгарлик чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжат 2018 йил 19 декабрдаги президент қарори билан тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ ишлаб чиқилди, дея хабар қилди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook-саҳифасида.

Қонун лойиҳасига кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий ёдгорликларни нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдорда зарар етказилишига (ЭКИҲнинг 100 дан 300 бараваригача) сабаб бўлса ЭКИҲнинг 100 дан 300 бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий ёдгорликларни нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдорда зарар етказилишига (ЭКИҲнинг 300 дан 500 бараваригача) сабаб бўлса ЭКИҲнинг 300 дан 500 бараваригача миқдорида жарима ва 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида алоҳида муҳофаза қилинувчи ва (ёки) ўз тарихий-маданий аҳамияти бўйича Жаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий-маданий ҳудудларда моддий маданий ёдгорлик объекти ҳисобланмаган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни рухсат олмасдан қуриш ёки бузиш ҳаракатлари маъмурий чора қўлланилганидан сўнг такроран амалга оширилса, ЭКИҲнинг 100 дан 300 бараваригача миқдорида жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш билан жазоланади.

Ҳужжат Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон президенти имзолаганидан сўнг кучга киради.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here