Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз“ АЖ кўмагида “Қувват“ мультсериали яратилмоқда

0
60

Вазирлик тарқатган маълумотга кўра, “Қувват“ анимацион фильмнинг навбатдаги серияси болаларга автомобилларда бензин ўрнига газдан фойдаланишнинг сабабларини ўрганишга ёрдам беради.

Ўзбекистонда машҳур бўлган мазкур мультсериал Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз“ акциядорлик жамияти кўмагида яратилмоқда. Бу ижод маҳсулининг бош қаҳрамонлари – Тоҳир ва синглиси Зуҳра бўлиб, фильмдаги саргузаштларда уларнинг Карамелка лақабли мушукчаси ҳам иштирок этади.

Мультфильмнинг кейинги сериясида Тоҳир худди ҳақиқий трассаларда ўтказиладиган пойгалардек, ўйинчоқ автомобиллар пойгасини ташкиллаштириш фикрига қизиқиб қолади. Машиналар пойгасига бўлган қизиқиш нафақат ғалабага, балки янги билимларни эгаллашга ҳам етаклади. Қизиқувчан болакай синглисидан ҳақиқий машиналар тезлигини оширишда бензиндан ташқари, табиий газдан ҳам фойдаланиш мумкинлигини билиб олди.

photo5276316359510305482.jpg

Робот болаларга фақатгина газнинг афзалликлари ҳақида маълумот берибгина қолмай, балки ҳар қандай мураккаб ускуналар каби газ ускуналарини ҳам ўз вақтида текшириб туриш ва техник кўрикдан ўтказиб туриш лозимлигини тушунтиради. Айнан шундагина автомобилда газдан фойдаланиш фақат фойда келтиради.

“Қувват“ мультсериали яна бир бор болаларга, шунингдек, уларнинг ота-оналарига кундалик ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этувчи табиий ресурслар билан боғлиқ жуда керакли, муҳим маълумотларни содда ва қизиқарли тарзда ҳикоя қилади.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here