«Ўзбекистон почтаси» раҳбари ўзгарди, компания катта зарар кўрди

0
209

«Ўзбекистон почтаси» компаниясига Евгений Биргер ўрнига Алишер Файзуллаев раҳбар бўлди. Ўтган йили компания 27,8 млрд сўм зарар кўрди, 2017 йилдаги соф фойдаси эса 274,3 млн сўмни ташкил этган эди.

Евгений Владимирович Биргер «Ўзбекистон почтаси» миллий почта оператори бош директори лавозимидан озод қилинди. Компания сайтидаги маълумотлар бунга гувоҳлик бермоқда.

29 июнь куни компания акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йил якунлари бўйича «Ўзбекистон почтаси» 27,8 млрд сўм (3,2 млн доллар) зарар кўргани маълум қилинди. Ваҳоланки 2017 йилда компания 274,3 млн сўм соф фойда олган эди.

Зарарларнинг бир қисми (13,2 млрд сўми) ўтган йиллар давомида шаклланган соф фойда маблағлари ҳисобига қопланган. Ушбу маблағлар дастлаб ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган эди. Қолган 14,5 млрд сўм эса бўлғуси фойдалар ҳисобидан конпенсация қилинади.

Худди шу йиғилишда акционерлар бир овоздан Евгений Биргер ваколатини яна бир йилга узайтиришга қарши чиқди. Бундан ташқари, учрашув якунлари бўйича ревизия комиссияси ва кузатув кенгаши таркибига ўзгартишлар киритишга қарор қилинди.

Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси”га 2018 йил 23 май куни раҳбар этиб тайинланган эди. Бир кун олдин Тошкентда бўлиб ўтган #MITCROADMAP2018 анжуманида сўзга чиққан Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» амалдаги норматив ва анъанавий фаолияти билан мақсадга эриша олмаслиги, туб ўзгаришларга муҳтож эканини маълум қилган эди. У почтанинг ташкилотлар фаолияти ва фуқаролар ҳаётига чуқур интеграциясини кўзда тутувчи «Почта 2.0» лойиҳасини тақдим этган эди.

2018 йил февралида президент Шавкат Мирзиёев хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда «Ўзбекистон почтаси”ни ислоҳ қилиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқишни топширган эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2016 йил ноябридан 2019 йил февралига қадар Интеллектуал мулк агентлиги бош директори лавозимида фаолият кўрсатганАлишер Насибуллаевич Файзуллаев «Ўзбекистон почтаси» бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Аввалроқ у ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари (2015−2016) лавозимида ишлаган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here