“Ўзбекистон ҳаво йўллари”: монополия ва юқори нархлар ҳақида

0
282

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси яқинда миллий авиаташувчи билетларига нарх белгилаш, чартер ва мунтазам парвозлар тушунчасини ўзгартириш ва мамлакат фуқаро авиацияси билан боғлиқ бошқа масалалар кўтарилган бир нечта мақола ва постларни диққат билан ўрганиб чиқди.

Миллий авиакомпания ўзини Ўзбекистон Республикасининг корпоратив фуқароси деб билади ва бугунги кунда жамоа Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ олдига қўйилган ва соҳа инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш устида ишламоқда. Биз оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги барча нашр ва чиқишларни бизга хизмат сифатини яхшилашга ёрдам берадиган жамоатчилик фикрини акс эттирувчи кўзгу деб биламиз.

Бироқ, фуқаро авиацияси, жумладан“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ авиакомпаниясига тегишли баъзи жиҳатларни нотўғри шарҳлаётганлар ҳам бор. Биз мақолалар муаллифлари, блогерлар, онлайн-нашр ва оммавий ахборот воситалари вакилларини йиғиб, уларнинг саволларига юзма-юз учрашувда жавоб беришга тайёрмиз. Ҳозир эса, шу кунларда юзага келаётган саволлар бўйича нотўғри маълумот тарқалмаслигининг олдини олиш мақсадида жавоб беришни жоиз деб, топдик.

Азиза Умарованинг ижтимоий тармоқларда чоп этилган материалларидан: “Оддий одамлар таътилда хорижга уча олмайди, чунки монопол-авиаташувчи Ўзбекистонга рақобатчи қўймайди“.

2018 йилга келиб Ўзбекистонга учадиган хорижий авиакомпанияларнинг сони 2017 йилга нисбатан 14 дан 18 гача (28% га) ортди. Хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилган рейслар сони 6 833дан 9657га (41% га) ўсди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпаниясидан ташқари, халқаро ҳаво ташиш бозорида ўн саккизта хорижий авиакомпания дунёнинг 9та мамлакатидан Ўзбекистон Республикасининг Тошкент ва бошқа аэропортларига тижорий қатновларни амалга оширади. “Аэрофлот“, Asiana Airlines, Korean Air, China Southern, Kam Air, Rossia, S7, Turkish Airlines, Ural Airlines,Yakutiya, NordWind, Red Wings, Iraero, Buta Airways (Azal Airlines), Somon Air, Fly Dubai, UTair шулар жумласидан. Мисол тариқасида Ўзбекистон ва Қозоғистонга парвоз қилувчи хорижий авиакомпанияларнинг қиёсий жадвалини келтириш мумкин.

2019 йилдан бошлаб Fly Dubai (БАА) ва Buta Airways (Озарбайжон) каби лоукостер авиакомпаниялар Ўзбекистонга парвоз қилишни бошлади.Россия Федерациясидан паст бюджетли авиакомпаниялар тамойили асосида Red Wings, NordWind ва Ютэйр парвоз қилмоқда.

2019 йилнинг ёзидан саёҳат агентликлари билан биргаликда Шарм-эл-Шайхга арзон нархлардаги йўлланмаларни таклиф қилаётган “AlMasria” (Миср) чартер авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди.

Бизнинг авиаташувлар бозорида бундай авиакомпаниялар ишлаётганини биламиз ва уларни санаб, номини келтириш маркетинг ва реклама нуқтаи назаридан тўғриэмасдир. Ҳар бир авиакомпания бозорда ўзини ўзи тақдим этиши керак. Бироқ, биз Ўзбекистон Республикаси фуқароларида ижтимоий тармоқлардаги маълум бир нашрлардан сўнг нотўғри фикр шаклланишига йўл қўймаслик учун бунга журъат этдик.

Қайд этилган авиакомпанияларнинг парвозлар географияси ва қатновлар сонига қараб, аксарият йўналишларда биз улар билан тенглик асосида ишлаётганимизга ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Яъни, хорижий авиакомпаниялар ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ авиакомпанияси томонидан у ёки бу шаҳарга амалга оширилган қатновлар сони бир хил. Йўловчиларда эса, танлаш имконияти мавжуд. Йуналишларда бевосита рақиб бўлмаган ҳолатда хорижий авиакомпаниялар муқобил, яъниальтернатива сифатида транзит ташувларни таклиф этмоқда. Бу қандай тамойил асосда шакллантирилиши қуйида акс эттирилади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон, Франция, Германия, Италия, Латвия, АҚШ, Япония ва бошқа мамлакатларнинг авиаташувчилари Ўзбекистонга тенглик асосида қатновларни амалга ошириш учун тўла ҳуқуққа эга ва мамлакатимиз юридик жиҳатдан уларга рад жавобини бермайди.

А.Умарова фуқароларнинг таътилга учиб кета олмаслигининг сабабини топди: “Оддий фуқаролар таътилда хорижга уча олмайди, чунки монопол-авиаташувчи Ўзбекистонга рақобатчи қўймайди“. Ва бунда Туркия алоҳида қайд этилган. Шу жойда муаллифнинг ушбу фикрлар ва қарашларига нисбатан келишмасликни ўзимизга эп билдик. Ушбу йўналишда Turkish Airlines билан жуда жиддий рақобат бор. Улар, нафақат Тошкентга/дан, балки Самарқандга/дан ҳам қатновларни амалга оширади (яна рақобатчимиз ҳақида гапиряпмиз, бунга бизни Интернет тармоғидаги баҳс-мунозаралар мажбур этди). Шунингдек,Истанбулга қиёсий нархлар жадвалини келтириб ўтамиз.

Фикрловчи муштарий Ўзбекистон бозорида рақобатнинг ривожланишига МАК тўсқинлик қилмаётганини осонгина англаши мумкин, чунки Миллий авиакомпания хорижий авиаташувчиларнинг Ўзбекистонга парвоз ҳуқуқини тақиқловчи дастакка эга эмас. Ушбу ваколатлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юклатилган.

Бундан ташқари, унинг матнида яна қуйидаги сўзлар келтирилган: “Бизда чартер рейслар, лоукостерлар ва маҳаллий муқобил авиакомпаниялар йўқ. (Хоҳловчилар жуда кўп)”. Республикада альтернатив авиакомпанияни яратиш масаласи МАК ваколатига кирмайди. Бунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ни айблаш нотўғри деб, ҳисоблаймиз. Авиакомпания Ўзбекистон байроғи остида йўловчи ва юк ташувларини амалга оширади, парвозлар географиясини кенгайтиради ҳамда ҳавода ва ерда йўловчилар хавфсизлигини таъминлайди.

Монопол авиация хизматлари борасида шуни таъкидлашни истардикки, МАК фақатгина ички йўналишларда ягона авиакомпаниядир (монополдир). Агар кимдир мамлакат ичида ташувларни ташкил этиш бўйича таклиф билан чиқса, бунда ҳам МАК бу жараёнга қаршилик қила олмайди. Шу билан бирга, фуқаролар ҳозирги пайтда МАК рақобатлашаётган ер усти транспортидан фойдаланиш имкониятига эгалар.

Энди чартер қатновларга тўхталсак. Пост муаллифи: “Ҳар ёз мавсумида мафтункор “Ҳаво йўллари”миз Анталияга амалга оширадиган стандарт рейсини “чартер” деб атаб, унга чипталарни Истанбулгача бўлган рейс қийматида сотади. Жойлар эса доим аниқ бир турфирма орқали брон қилинади”.

Келинг, чартер нима эканлигига аниқлик киритайлик. Чартер қатновлари сайёҳлик операторлари томонидан сайёҳлик мавсуми давомида ташкил этилади, мунтазам қатновлар эса, авиакомпаниялар томонидан ташкиллаштирилади.

Ёзги мавсумда маҳаллий сайёҳлик агентликлари чартер қатновларига буюртма бериш учун Миллий авиакомпанияга мурожаат қилишади. Одатда, Анталия, Бодрум, Иссиқкўл каби машҳур йўналишларга қатновлар амалга оширилади. Авиакомпания мажбуриятига самолёт, учувчи таркиби хамда парвоз хавфсизлигини таъминлаш киради. Йўловчилар учун авиаташувнинг якуний нархланиш масаласи билан сайёҳлик агентликлари шуғулланади. Чартер қатновининг асосий буюртмачиси жойларнинг бир қисмини бошқа сайёҳлик агентликларига сотишга ҳақли.

Шунинг учун, “ҳар ёз мавсумида биз севган“ “Ҳаво йўллари“ сўзини “Анталиядаги стандарт парвоз“ деб аташади … “, каби ибораларни келтириш нотўғри. “Ҳаво Йўлларидан чартер“ деб таъкидлаш – бу тушунчаларни“очиқ чалкаштириш” нега кераклиги тушунарли эмас. Кейин шундай жумла келтирилган: “Ўзбек турфирмалари ўтган сафар ўзлари чартер рейсларни йўлга қўйишни таклиф этганди, бироқ улар қатъий рад жавобини олди. Фақат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учади“. Бу нимани англатишини тушуниш учун бу жумлани бир неча марта қайта ўқиш керак бўлди. Аммо, биз муаллиф вазиятни тўлиқ англамаган ёки ўқувчиларни нотўғри талқин билан алдашга уринмоқда, деган хулосага келдик.

Маҳаллий авиакомпанияга ички қатновлардаги авиачипталар нархи борасида ҳам саволлар кўп. Хусусан, фуқароларда республика ичида рақобат йўқлиги учун МАК юқори нархларни белгиламоқда, деган фикр туғилмоқда. Қуйидаги жумлани ўқиб, аксарият кишилар буни ҳақиқат, деб қабул қилишлари, ва эҳтимол, самолётда учишдан бош тортишлари мумкин, агар ўзлари шахсан маълумотни текширмасалар : “Гап фақат Туркия қирғоқлари ҳақидагина эмас. Сиз ва бизнинг ҳаётимиз ҳақида мулоҳаза юритмоқдамиз. Нукусдан Тошкентгача бўлган чипталар 100 доллардан ортиқ туриши ҳақида”.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай журналист ёки шахс муайян фактларни ёки рақамларни келтиришдан олдин, албатта, маълумотни қайта-қайта текшириб, тўлиқ ва ишончли маълумотни тақдим этади. Бу ҳолатда, А.Умарова сайтнинг бронлаш бўлимига кириш учун вақт топа олмаганга ўхшайди. Сайтда ҳамма маълумот очиқ. Биз эринмасдан билетларни сотиб олиш ва бронлаш сайтларидан Нукус-Тошкент қатновига скрин тасвирларни олдик. Масалан, 15 июль кунига бронлашнинг ҳамма 10та класси (иқтисод класс) сотувда, энг арзонидан (404391 сўм, яъни тахминан $47 доллар), то энг қимматигача (924322 сўм. $ 107). Барча нархларни қуйидаги расмда кўришингиз мумкин. Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир тариф учун маълум жой ажратилган. Табиийки, фуқаро қанча вақтлироқ, яъни олдинроқ авиачипта сотиб олса, билет шунча арзон тушади. Қатнов куни яқинлашган сари тарифлар қимматлашади. Нима учун муаллиф фуқароларни айнан ва фақат энг қиммат нарх ҳақида хабардор қилаётгани унинг виждонига ҳавола.

Кўриниб турибдики, энг паст ва энг юқори тарифлар орасида бир неча таклифлар мавжуд. Парвоз вақти – 1 соату 20 минут.

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг авиация бозоридаги, масалан, Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйича авиачипта нархини кўриб чиқамиз (парвоз вақти 50 мин.). Аviasales.uz сайтида ушбу йўналишда $ 21 эвазига билетлар мавжуд.

МАК веб-сайтида – $ 11

Қозоғистонда худди шундай йўналишда иккита авиакомпания “Нур-Султон-Павлодар“ қатновларини амалга оширади, парвоз вақти 50 дақиқа. Аviasales.uz сайтида авиачипталар $ 49 ва $ 118 дан сотувда.

авиачипталарни авиакомпаниялар сайти орқали сотиб олиш қуйидагича: ($ 1 = 382,693 доллар) $ 40,65 ва $ 112. Бу энг арзон тарифлар. (маълумот скринларда.)

Хулоса чиқаринг.

Яна бир мисол. Урганч – Тошкент йўналиши бўйича авиачиптанинг нархи 385 минг сўмдан бошланади. Парвоз вақти – 1 соату 30 мин. Бироқ, “Нур-Султон – Алмати“ йўналиши бўйича энг арзон авиачипта ўша сана ва ўша парвоз вақти билан (1 соат 35 мин.) – 344 минг сўмни ташкил этади. Ушбу нарх Қозоғистон лоукостери томонидан тақдим этилган. Эътибор беринг, лоукостер. Барча кўрсатилган нархларни очиқликча текшириш мумкин.

Бироқ, МАКнинг ички йўналишлар бўйича режаларига қайтган ҳолда, таъкидлаймизки, ҳозирги вақтда қатновлар сонини ошириш ва тарифларни қўшимча оптималлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Вилоятлардаги ёпиқ ёки бўш аэропортлар ҳақида“. Бундай иборани оғриқсиз ўқиш мумкин эмас, агар ҳақиқий вазият билан таниш бўлмасанг. Ўзбекистонда 11 та аэропорт мавжуд: Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Навоий, Термиз, Қарши ва Нукус шаҳарларида. 2019 йилнинг 1-ярим йиллиги натижаларига кўра, вилоят аэропортларидан (Тошкент шаҳридан ташқари) 9302 қатнов амалга оширилиб, 969,427 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилган, 2018 йилнинг шу даврида эса, 8 620 та қатнов амалга оширилиб, 717629 йўловчига хизмат кўрсатилган. Қуруқ статистик маълумотларга кўра, ўтган йили МАК Қарши шаҳрига учмаган бўлса-да, (аммо аэропорт штат режимида фаолият юритган ва хорижий авиакомпаниялар қатновларини қабул қилган) ва учиш-қўниш йўлакчаси самолётларни қабул қила олмаганлиги сабабли Андижон аэдроми вақтинча ёпиқ бўлганлигига қарамасдан, бошқа барча аэропортларнинг ишлаб-чиқариш кўрсаткичлари ўсди.

Маълумот учун: 27 июлдан бошлаб Қаршига/дан авиакомпаниянинг халқаро ва маҳаллий қатновлари режалаштирилган.

Ҳозирги вақтда Термиз ва Андижон аэропортларида учиш-қўниш йўлакларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Шу билан бирга, хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида Нукус аэропортида “очиқ осмон“ тамойили жорий этилган. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, бу тамойил республиканинг бошқа минтақавий аэропортларида ҳам қўлланилади.

А.Умарованинг ёзганини ўқиш аламли ва ачинарли: “Россиядаги меҳнат муҳожирлари билан қайтаётган (Қозоғистон даштлари орқали юрганда тириклай инсонлари билан ёнган автобуслар тўғрисида эмас) самолётда учадиган кам харажатли авиакомпаниялар ҳақида гаплашмоқдамиз”

Уни сўзларида аҳолининг барқарор кайфиятини бузишга уринишни кўриш мумкин. Содир бўлган воқеа – оилалардаги катта фожиадир, аммо бу ҳодисани авиакомпания билан боғлаш мумкин эмас. Бундай фалокат ҳар қандай йўналишда, нафақат халқаро автобус йўналишида, балки исталган мамлакатнинг ички йўналишида ҳам содир бўлиши мумкин. Аксарият мамлакатларда, лоукостерлар бўлса ҳам, фуқаролар автобус ташувларидан (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва бошқалар) фаол фойдаланадилар.

Агар халқаро қатновлардаги авиачипталарнинг нархига тўхталадиган бўлсак, кўплаб йўналишларга (Москва, Санкт-Петербург, Қозоғистон, Сеул, Душанбе) қатновлар сони оширилди ва барча турдаги харажатлар (авиация керосинлари, аэропортлар, авиакомпания тўловлари) ошганига қарамасдан, МАК ўз тарифларини пасайтирмоқда. Россия Федерациясининг шаҳарларида ишлаётган юртдошларимиз учун мавжуд тарифлар бўйича 50% гача чегирмалари тақдим этилмоқда.

“Мана “Ҳаво йўллари“нинг тўғридан-тўғри қатнови ва парвози ва “Air Astana” нинг Алмати орқали қатнови учун нархлар. Нега тўғридан-тўғри қатнов тўхтаб ўтиш билан амлага ошириладиган қатновдан қиммат?Чунки аксарият йўналишларда (нафақат Тбилиси) Алматига учиб бориш (ёки масалан Чимкентдан) Тошкентдан қараганда арзон? Чунки у ерда рақобат,бизда эса, монополия” – бу Юлий Юсупов постидан иқтибос.У авиаташувларсотуви бўйичасайтдан скрин жойлаштирган.

Шуниси қизиқки, муаллиф ўша 4 йўловчи учунАлматидан Тбилисига бўлган тўғридан -тўғри қатнов нархига қарамаган.

Бу ҳақиқатан ҳам, аниқлаштиришни, тушунча бериш зарурлигини талаб этувчи мавзу.

Бунинг учун эса, шу ўринда рақобат шароитида кўпгина авиакомпанияларнингмаркетинг сиёсати қандай кўрилиши ҳақида гапириб ўтиш зарур.Авиакомпания транзит йўловчиларнитўғридан-тўғри бажарилувчи қатновлардаги бўш жойларни тўлдириш учун жалб этади.

Шундай шароитдахорижий авиакомпания учун бошқа мамлакатдан тўғридан-тўғри учувчи йўловчиларни тўхтаб ўтиш билан бажариладиган қатновларга жалб қилишнинг ягонауслуби – бу тўғридан-тўғри қатнов бажарувчи авиаташувчи нархларига нисбатан арзон тарифларни таклиф этишдир.

Юлий Юсуповда келтирилган 4 йўловчи Тошкентдан Тбилисига тўғридан-тўғри қатновлар орқали3 соату 40 минутда,12 млн. 131 минг сўм нарх эвазига учиб боришимкониятига эга. Алмати орқали учиш билет нархи 11 млн. 751 сўмни ташкил этади. Бундапарвозвақти8 соат 20 дақиқа ва ортга 21 соату 55 дақиқани ташкил этади. Демак, тўрт йўловчи учун380 минг сўм тежалади.

Алматидан Тбилисига тўғридан-тўғри парвоз нархи Тошкентдан Тбилисига қараганда ўша сана ва шунча йўловчи учун қиммат бўлади, яьни 13 млн. 809 минг 786 сўмни ташкил этади.

Шулардан келиб чиқақан ҳолда, ҳурматли муаллифлар, биз сизлардан маълумотни объектив ендошган ҳолда ўрганиб, сўнгра кенг оммага холисонаетказишингизни сўраймиз.

Қайд этиш жоизки, ушбу мақола авиакомпания мутахассисларини асосий хизмат вазифаларибаробарида вақт ажратган ҳолатда тайёрланди.Биз ижтимоий тармоқдаги авиакомпанияга нисбатан бўлаётган айбловларга жавобан индамаслигимиз мумкин эди. Лекин биз Миллий авиаташувчини йўловчилар, матбуот ва ижтимоий тармоқ иштирокчилари билан фаол мулоқотгакиришган ҳолда ўз иш услубини сезиларли даражада ўзгартирган Ўзбекистоннинг корпоратив фуқароси, деб ҳисоблаймиз.Сизнинг таклиф-мулоҳазаларингизҳар доим инобатга олинган ва бундан кейин ҳам олинади. Авиакомпания ва аэропортлар бўйича барча маълумотлар бизнинг эътиборимизда. Агар авиакомпанияда айбли ҳолатлар бўлса, уларни тўғрилаш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.

Лекин,ҳақиқат атайин қоралаб кўрсатилса, биз шунга яраша жавоб қайтариш ҳамда тўғри ва аниқ маълумотни етказишга масъулмиз.Биз мамлакатимиз фуқаро авиацияси тўғрисидаги материалларни чоп этувчилар аниқ ва холисона маълумотга эга бўлиши учун юқорида зикр этилган постлар ва бошқа мақолалар муаллифлари билан учрашишга, барча саволларга жавоб беришга тайёрмиз.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here