Президент танқидидан кейин: Ўзбекистон «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқади

0
622

Ўзбекистон 2001 йилда қабул қилинган «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов жума куни маълум қилди.

«Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонун 15 йил олдин қабул қилинган. Табиийки, унда акс эттирилган барча масалалар ҳам бизнинг талабларга жавоб бермайди. Қонун инвестицияларни жалб қилиш имконияти сифатида дастлабки ҳужжат тариқасида қабул қилинган», – деди у журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда Ўзбекистон «инвестицияларни жалб қилиш учун муайян шартлар» тақдим этишга тайёр бўлган жиҳатлар ҳам акс эттирилган.

«Бугунги кунда инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари сезиларли даражада ошди. Шунинг учун, бизнинг фикрча, қонунни қайта кўриб чиқиш керак. Биз сармояларни жалб қилишнинг бошқа даражасида эканлигимизни ҳисобга оладиган ўзгартиришлар киритилади», – дея таъкидлаб ўтди Сидиқов.

Бундан олдин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатдаги чиқиши вақтида «Лукойл» компаниясидан 600 млн доллар миқдоридаги қарздорлик ҳақида гапирганди. Президент масъуллар маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим имзолаш олдидан миллий манфаатларни ҳисобга олиши кераклиги, лекин бу ҳолатда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаганини айтган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here