Импорт гўшт маҳсулотлари 1 октябргача ҚҚСдан озод Импорт гўшт маҳсулотлари 1 октябргача ҚҚСдан озод этилди

0
70

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here