Косонсойда ўқитувчилар мажбуран бетон қуйишга чиқарилгани учун туман ҳокими ўринбосари жавобгарликка тортилди

0
99

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчилари Намуна қишлоғи яқинидаги анҳор бўйида олиб борилган қурилиш-ободонлаштириш ишларига жалб қилиниб, тегишли тартибда ишлаш учун ҳар бир мактаб ўқитувчиларига 10 метрдан ҳудуд бўлиб берилганлиги ҳамда мазкур ишларга мажбурий равишда жалб қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.

Шунга мувофиқ, Косонсой туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари М.Исомиддиновга нисбатан маъмурий баённома тузилди ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here