Миллий гвардия ходимларига машина сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади

0
140

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.

Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:

кредит муддати — 5 йилгача;

дастлабки бадал — автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;

кредит фоиз ставкаси — Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;

кредит бўйича таъминот — сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here