Қўмита мутасаддиси: «Гўшт нархининг қимматлиги бозордаги монополия билан боғлиқ»

0
128

Бугун, 19 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари ОАВ ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Унда “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маълумот берилди, шунингдек, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга қўмита мутасаддиларидан жавоб олишди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда гўшт нархининг юқорилаб бораётгани масаласида савол берилди.

«Тўғрисини айтиш керак, гўшт нархининг қимматлиги бу – соҳадаги монополия билан боғлиқ жиҳат. Гўшт бозорларини кўпчилик қассоблар ўз шахсий монополиясига айлантириб олишган, табиийки, нарх-наво ҳам улар томонидан бошқарилади. Бунда ҳатто молиявий пирамиданинг кўринишларини ҳам учратасиз.

Дейлик, қашқадарёлик қассоб Тошкентдаги «Чорсу» бозорига келиб ҳеч қачон гўшт сотолмайди, монополия бунга йўл бермайди», дейди қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров.

Унинг айтишича, ҳозирда қўмита томонидан гўшт нархининг шу каби сунъий йўллар билан оширилишига қарши бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

«Жумладан, Тошкентдаги бир нечта бозорга 150 та қўшимча гўшт растасини ўрнатдик. Бу расталарда барча вилоятдан келувчи тадбиркорлар (қассоблар) савдо қилишлари мумкин. Бу тизимни ҳозир Тошкентда синовдан ўтказмоқдамиз», дейди Акбаров.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here