Мобиль қурилмаларини IMEI бўйича рўйхатга олиш тизимини жорий этиш учун қўшма корхона ташкил қилинди

0
161

Американинг Delta Telecom International компанияси Ўзбекистонда мобил телефонларини IMEI-кодлар (International Mobile Equipment Identity) бўйича рўйхатга олиш тизимини жорий қилиш бўйича қўшма корхона ташкил этди, дея хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати. Корхона Informational technology center номини олди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги қарорида мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олишни жорий этиш кўзда тутилган. 1 апрелдан мажбурий рўйхатга олиш амалга жорий қилинди. Ускуна мақомини uzimei.uz сайти орқали билиш мумкин.

Корхонадаги Delta Telecom улуши 51 фоизни, ҚКнинг устав капитали эса 22 млрд сўм (2,5 млн доллар)ни ташкил этади. Bloomberg маълумотларига кўра, Delta Telecom LLC компаниясига 1995 йилда Москвада асос солинган ва 2011 ййил 11 ноябр ҳолатига кўра, ўз навбатида «МегаФон» тузилмасига кирувчи Россиянинг NetByNet телекоммуникация компанияси шўъба компанияси ҳисобланади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here