«Uzbekistan Airways» самолёт бортида уятсиз саҳналардан иборат фильм намойиш этилган ҳолатни изоҳлаб берди

0
432

Куни кеча ижтимоий тармоқларда йўловчилар томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти бортида уятсиз киносаҳналардан иборат фильм намойиш этилгани ҳақида видео тарқалди.

“Кўпчилик уятсиз саҳналардан ноқулай аҳволга тушди”, – деб ёзган йўловчи.

Ушбу ҳолатни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси изоҳлаб берди:

Самолёт бортида намойиш қилинган «Элисникида меҳмонда» (инглиз тилида «Home Again», АҚШ, 2017) фильмидан видео парча пайдо бўлибди. Кадрдаги қаҳрамонларнинг бўсаси йўловчининг самолётда «порнография» (цитата) кўрсатилиши ножоизлиги тўғрисидаги салбий фикри билдирилган.

Парвоз вақти самолёт бортида фильм кўриб кетиш вақтни ўтказишнинг бир муҳим жиҳати ҳисобланади. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси намойиш қилинадиган фильмларни танлаш масаласига жуда жиддий ёндашади. Видеодастурлар асосан Ватанимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган классик комедия ва тарихий, оилавий, анимацион, мелодрамалардан ҳ.к. шакллантирилади.

Видеодастурларни ишлаб чиқишга алоҳида талаблар қўйилади, бунда ҳаво кемаси бортидаги йўловчиларга зўравонлик, қотиллик, террор, ҳайвонларни хўрлаш, ҳалокатлар, портлашлар ва бошқа шок ҳолатларига соладиган саҳнали кадрлари мавжуд фильмлар кўрсатиш йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, танланган контент турли таъбли йўловчилар тоифаси учун танланган (катталар, ўсмирлар ва болалар) ва белгиланган вақтда янгиланиб туради.

“Юқорида зикр этилган «Элисникида меҳмонда» фильми MPAA PG-13 халқаро рейтинги соҳиби бўлиб (13+ ёшидагиларга мўлжалланган) ва кино танқидчиларининг кўп сонли ижобий тақризларига сазовор бўлган. Унинг мазмуни «порнография маҳсулоти» юридик тавсиф атамасига мос келмайди, шу муносабат билан «Озодлик радиосининг» (дастлабки манба фикри) таҳририяти томонидан мазкур атамани қўлланишини ноўрин деб ҳисоблаймиз”, – дейилган авиакомпания изоҳида.

Шунингдек, авиакомпания бадиий фильмларни танлаш мезонини қайта кўриб чиқиш мақсадида «Uzbekistan Airways» бортида аввал кўрган қайси кинокартиналар салбий ҳис-туйғулар уйғотгани ҳақида комментарияларда билдиришни сўраган.

Келтирилган барча таклиф ва истаклар асосида кинодастурни янгилашда инобатга олиниши айтилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here