Ўзбекистон Тожикистон орқали Хитойга юкларни етказишни синаб кўрмоқда

0
83

Ўзбекистон Тожикистон орқали Хитойга ўз экспорт молларини юбориб кўрмоқда. 10 август куни Термиз шаҳридан “Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” йўналишида янги транспорт коридори бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди.

Автокарвонда ҳар учала давлатдан иккитадан юк автомобиллари иштирок этаяпти.

10 августда “Termez Cargo Centr” логистика терминалидан юк ортган жами 6 та автомобиль “Термиз (Ўзбекистон) – Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъаи Хумб, Хоруғ, Кулма (Тожикистон) – Қашғар (Хитой) йўналишида йўлга чиқди. Автокарвон умумий ҳисобда 1422 км масофани босиб ўтади.

Ушбу лойиҳа муваффақиятли бўлса, Тожикистон орқали халқаро ташишлар мунтазам амалга оширилиши мумкин.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here