Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро осмони хориж авиакомпаниялари учун очилди

0
74

Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро осмони хориж авиакомпаниялари учун очилди. Шавкат Мирзиёев 13 августда имзолаган фармони билан, ушбу шаҳарлардаги халқаро аэропортларида “очиқ осмон” режими жорий этилди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб “Қарши”, “Нукус” ва “Термиз” халқаро аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги”, “Бухоро” аэропортида хорижий давлатлар фуқароларини ташишда “бешинчи ҳаво эркинлиги”ни қўлланади.

“Очиқ осмон” нима дегани: бундай режимга кўра, аэропорт исталган авиакомпания самолётларини ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиши мумкин бўлади. Бу режим туристлар оқимини ошириш ва бюджетга тушумларни кўпайишига имкон беради.

“Бешинчи ҳаво эркинлиги” – халқаро авиацияда қабул қилинган тўққиз эркинликдан бири. Унга кўра, ўз давлатида рейсни бошлаган авиакомпания икки бошқа давлатга учиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, қозоқ авиакомпаниясининг Нурсултон-Нукус-Қобул рейси шу “бешинчи хаво эркинлигидан” фойдаланган ҳисобланади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here