Трамп Архангелскда “Буревестник” ядро реакторли ракетаси портлаб кетганини айтди

0
303

8 август куни Архангелск областида “Буревестник” (NATO таснифида Skyfall) атом двигителли круиз ракетаси портлаб кетган. Бу ҳақда 13 августда АҚШ президенти Доналд Трaмп Twitter’да эълон қилди.

“Америка Қўшма Штатлари Россиядаги ракета портлашидан кўп нарсани ўрганмоқда. Бизда шунга ўхшаш, фақат илғорроқ технологиялар мавжуд. Россияда Skyfall портлаши синов ҳудудида яшовчи ва ундан анча узоқдаги одамларни хавотирга солмоқда. Яхши эмас!” – деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Архангелскда айнан “Буревестник” ракетасини синовдан ўтказишаётгани ҳақида The New York Times АҚШ ҳарбийлари орасидаги манбасига таяниб ёзган эди. Америкалик ядро эксперти Жеффри Люис ҳам худди шундай фикр билдирган.

Путин “Буревестник”ни 2018 йил март ойида тақдим этган.

Севенродвинск яқинидаги Ненокса қишлоғига ёндош машғулот майдончасида 8 август куни портлаш содир бўлди, натижада Росатомнинг беш нафар ходими ҳалок бўлди.

Tarjumon.uz‘нинг хабар беришича, Архангелск ҳокимияти 8 августдаги портлашдан нурланиш даражаси ошганини, кейинроқ эса радиация нормал ҳолатга қайтганини иддао қилган. Воқеа содир бўлган куни яқин атрофдаги Северодвинск маъмурияти радиация даражасининг қисқа муддатли ўсиши ҳақида хабар берган, эртаси куни бу баёнот ўчирилган.

РФ президенти Владимир Путин 2018 йилнинг март ойида парламентдаги чиқишида ядровий двигателга эга ракетанинг синовлари муваффақиятли ўтганини, бу ракетани мавжуд ракетага қарши тизимларнинг (ПРО) ҳеч қайсиси уриб туширолмаслигини айтган эди. Лекин америкалик разведкачилар ракетанинг 13 синовидан ҳеч қайсиси муваффақиятли бўлмаган деб ишонтирмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here