Лондон мактабида Minecraft ва бошқа видеоўйинлар бўйича дарслар киритилди

0
68

Лондондаги Richard Cloudesley School деб номланувчи имконияти чекланган ўқувчилар учун мўлжалланган мактабда болалар қизиқиб ўйнайдиган Minecraft ва бошқа видеоўйинлар бўйича дарслар киритилди. Gamepressure.com хабарига кўра, мазкур машғулотлар математика ва инглиз тили каби фанлар билан тенг равишда ўқув жадвалига киритилган.

Мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг биргаликда бундай ўйинларни ўйнаши уларда мулоқот кўникмалари ривожлантириш ва ижтимоий ҳаётга мослашишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Мактабдошлар имконияти чекланган ўйин ўйновчилар учун мўлжалланган Xbox Adaptive Controller видеоконтроллеридан фойдаланишмоқда.

Аввалроқ Британиядаги Халла университетида Minecraft ёрдамида биокимёни ўрганиш бўйича лойиҳа яратилган эди.

Minecraft – sandbox типидаги копьютер ўйини. У швед дастурчиси Маркус Перссон томонидан ишлаб чиқилган. Ўйин тўлалигича кубик бўлакларидан иборат уч ўлчамли оламни тақдим этиб, ўйновчига бу оламда мураккаб иншоотлар қуришга имкон беради.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here