“АрМИ-2019”: Ўзбекистон “Танк биатлони” жамоаси ғалабага эришди

0
200

15 август куни Москва вилоятида жойлашган Алабино дала-ўқув майдонида Халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича II дивизионнинг финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган вакилларимиз энг яхши натижани қайд этиб, ғалабага эришди.

Ҳамюртларимиз финалда Уганда, Куба ва Вьетнам жамоалари билан курашди.

Ўзбекистон жамоаси кейинги йилда “Танк биатлони” мусобақасининг биринчи дивизионида қатнашиш учун йўлланмани қўлга кирита олди.

Мусобақанинг биринчи дивизиони финал баҳси 17 август куни бўлиб ўтади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here