Мусулмон учувчи 233 кишининг ҳаётини асраб қолди

0
82

Кеча эрталаб Подмосковьеда двигателига қуш келиб урилган А321 самолёти кутилмаган қўнишни амалга оширди. ”Уральские авиалинии” учувчиси Дамир Юсуповнинг тўғри ҳаракати ва фантастик матонати туфайли 233 одамнинг ҳаёти қутқариб қолинди – бортда экипажнинг 7 аъзоси ва 226 йўловчи бор эди.

Юсупов Москвадан Симферополь шаҳрига парвоз қилётган ҳаво лайнери бошқарувини ўз қўлига олди, двигателларни ўчириб, шассини йиғиштирди ва самолётни жўхоризорга қўндирди.

Шундан сўнг Дамир биринчилардан бўлиб йўловчиларни эвакуация қилишни бошлаб юборди. Фавқулодда қўниш оқибатида 10 киши енгил жароҳат олди.

Ушбу воқеа ортидан кўплаб россияликлар қаҳрамон учувчининг шахсиятига қизиқа бошлади.

Дамир Юсупов юридик йўналишда таълим олган, ушбу соҳа бўйича бир неча йил Сизранда ишлаган. Мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келади, Татаристон мухторияти аъзоси бўлган.

Муваффақиятли юридик карьерасига қарамасдан, Дамир Юсупов болаликдаги учувчи бўлиш орзусини рўёбга чиқаришни ҳам унутмаган.

У Бугуруслан ҳаво мактабини тугатган, кейин Ульянов авиация институтида таълим олган. 36 ёшида учувчи бўлган.

Ҳозирги кунда Екатеринбургда истиқомат қилади.

42 ёшли Дамир Юсупов уч фарзанднинг отаси. Эндиликда миллий қаҳрамонга айланди.

Ижтимоий тармоқларда Дамир Юсупов саҳифасига россиялик интернет фойдаланувчилари томонидан кўплаб ташаккурлар ёғилмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here