Ўзбекистоннинг одам савдоси билан боғлиқ мудҳиш жиноятга барҳам беришга содиқлигининг ёрқин далили

0
73

2019 йил 30 июль –  Умумжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан ўта муҳим  “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши куришиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Мазкур ҳужжат мамлакатимизда бу соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларга янги туртки ва ғайрат-шижоат бахш этди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир ЕХҲТ ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий вакили Ш.Асадовга 2019 йил 6 августда йўллаган мактубида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев томонидан “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши куришиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинганини қўллаб-қувватлади. “Бу Ўзбекистоннинг одам савдоси билан боғлиқ мудҳиш жиноятга барҳам беришга содиқлигига ёрқин далилдир”, -деб ҳужжатда айтилган.

 Мамлакатимиз Президенти Фармони ҳуқуқий базани амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидлаб ўтилмоқда.

“Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, Миллий маърузачи институти ташкил этилгани, шунингдек қайта йўналтириш миллий механизмини ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлашга қаратилган сайъ-ҳаракатлар одам савдосидан жабрланганлар самарали ҳамда доимий аниқлаб борилиши ва ҳимояланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Инсон ҳуқуқларига асосланган кўп томонлама ва тармоқлараро ҳамкорлик одам савдосига қарши курашишда яхши усул сифатида хизмат қилиши мумкин ва лозим”,- деб мактубда қайд этилган.

Шунингдек, ДИИҲБ директори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг Миллий маърузачи этиб тайинлангани Ўзбекистон Республикасининг одам савдосига қарши курашиш муаммоси устуворлигини белгилашда муҳим қадам эканини таъкидлади.

Мактуб якунида ДИИҲБнинг одам савдосига қарши курашишда Ўзбекистонга бундан буён ҳам ёрдам беришга тайёрлиги тасдиқланади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here