Максим Шацких «Динамо Киев» мураббийлигидан бўшатилди

0
46

Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич билан унинг мураббийлар штабида ишлаган ўзбекистонлик Максим Шацких ҳам ишдан бўшатилди.

Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич истеъфога чиқарилди. Шунингдек клубни Хацкевичнинг мураббийлар штаби ҳам тарк этди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Беларуслик мутахассиснинг мураббийлар штабида ўзбекистонлик Максим Шацких, шунингдек, Олег Лужний ва Михаил Михаилов бор эди. Ушбу штаб 2017 йилнинг 2 июнь кунидан буён «Динамо”да ишлаётганди.

Бугун Киев клуби расмий сайти Алексей Михайличенко бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here