Мустақиллик байрами арафасида чегаралар ёпилмайди, пойтахтга кириш чекланмайди

0
80

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Муҳиддин Жўраев мустақиллик байрами арафасида ҳам, байрам кунлари ҳам пойтахтга келувчиларга нисбатан чеклов бўлмаслигини билдирди.

Байрамлар арафасида хавфсизликни таъминлаш учун чегараларни ёпиш, айниқса, пойтахтга келувчиларга нисбатан чеклов ўрнатиш каби чоралар қўлланиб келинган. Бу қанчалик тўғри ва буамалиёт ҳозир ҳаммавжудми?

Бу саволга жавоб топиш ҳамда Мустақиллик байрамида осойишталикни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ЎзАмухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Муҳиддин Жўраев билан суҳбатлашди.

— Ҳақиқатан ҳам нафақат байрамларда, бошқа пайтларда ҳам эҳтиёт чораларини ҳаддан зиёд кучайтириб келинган. Бу бир қарашда қобиққа ўралиш, бошқача айтганда, коса тагига бекиниб олишга ҳам ўхшаган. Афсуски, бу амалиёт тўғри бўлмаганиниэркинлаштириш сиёсати яққол кўрсатди. Яқин қўшнилар билан ҳамкорлик алоқаларининг кучайтирилгани, ёпиб ташланган чегара постларининг очилиб, фуқаролар, тадбиркорларнинг бемалол ўтиб-қайтиши йўлга қўйилгани нафақат туризмнинг, балки ижтимоий-иқтисодий ривожланишда муҳим роль ўйнамоқда.

Биргина қўшни давлатлар билан бемалол борди-келди қилаётганимиз натижасида юртимизга кириб келувчилар сони кунига икки мингга яқинни ташкил этмоқда. Уларнинг асосий қисми туристлар бўлиб, улар томонидан қўпол қонунбузарликка йўл қўйиш кейинги бир йилда умуман қайд этилмади. Хусусан, қўшни Тожикистон Республикаси билан ана шундай эмин-эркин борди-келди йўлга қўйилганда кўпчилик хавф пайдо бўлишидан қўрққани сир эмас. Аммо четдан кириб келаётган шахслар ичида Ўзбекистонга бузғунчилик ниятида келган ёки террористик хавф туғдирувчи бирорта ҳам шахс қайд этилмади.

Байрам арафасида пойтахтга кириб келувчиларга чеклов ўрнатиш амалиёти ҳам мавжуд эди ҳақиқтан. Аммо бу юртдошларимизга жуда кўп ноқулайликлар туғдириб келган. Чунки мамлакатимизнинг нафақат сиёсий, балки ижтимоий-иқтисодий маркази бўлган Тошкент шаҳри билан ҳудудлардаги аҳолини боғлаб турган алоқалар жуда кенг қиррали, албатта. Шуларни ҳисобга олиб ҳозирги кунда бундай амалиётга ҳам бутунлай чек қўйилган. Бу йил Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида ҳам, байрам кунлари ҳам пойтахтга келувчиларга нисбатан ҳеч қандай чеклов бўлмайди.

Фақат бизнинг мақсадимиз байрам кунлари ҳушёрлик ва сергакликни ҳар доимгидан кўра ошириш. Зеро, халқимизнинг севимли байрами тинч ва осойишта ўтиши учун масъул эканмиз, бу йўлда тунни тонгга улаб хизматда бўламиз, — деди Муҳиддин Жўраев.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here