Миробод туманида қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар юзасидан ИИВ расмий хабар берди

0
91

Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали кўринган бир неча қоғоз қутилари бўш эканлиги маълум бўлди.

2019 йилнинг 15 август куни соат 18:15лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Миробод тумани 2-сонли Ички ишлар бўлимига хабар берган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Зудлик билан воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан текширилганда, ушбу қоғоз қутилар бўшлиги маълум бўлди.

Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида, қолдириб кетилган қоғоз қутилари шу кўчадаги уйнинг 1-қаватида жойлашган оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходимлари томонидан қўйиб кетилганлиги аниқланди.

Ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқлигини билдирган ҳолда, аҳолидан ҳар қандай шароитда ҳам ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қоламиз, дейилади хабар сўнгида.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here