Қуръони каримнинг навбатдаги ўн минг нусхаси сотувга чиқарилди

0
118

Бугун 17 августь куни “Hilol-nashr” нашриёт-матбааси томонидан Қуръони каримнинг навбатдаги 10 000 нусхаси сотувга чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, Қуръони каримни чоп этиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг махсус рухсати билан амалга оширлаётган бўлиб, бу Мусҳафи шарифнинг олтинчи бор нашр қилинишидир.

Қуръони Каримнинг бугун сотувга чиқарилган нусхаси аввалгиларидан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Гап шундаки, ўтган йили Ғавсоний ноширлик уйи ҳамда “Ҳилол-нашр” матбаа-нашриёт мажмуаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Мазкур шартномага мувофиқ, Ғавсоний ноширлик уйи «Ҳилол-нашр» нашриётига Мусҳафи шарифни Ўзбекистонда чоп этиш ҳуқуқини берди. Шартноманинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, унга кўра «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти янги Мусҳафни Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россияга тарқатиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.

Янги Мусҳаф нусхасининг ўзига хос жиҳатлари шундаки, унинг хати бутун дунё мусулмон халқлари ўрганган қадимий Мадина Мусҳафи нусхасига, саҳифа ва қаторларига тўлиқ мос келади. «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳам мазкур нусха асосида ўзининг махсус нусхасини тайёрлади. Ёзувлар Ғавсоний ноширлик уйидан олинган нусхага тўлиқ мос бўлган ҳолда оят рақамларининг гардишлари ҳамда ҳар бир саҳифанинг атрофидаги нақш ва бошқа безаклар ўзбек миллий нақшлари билан алмаштирилди. Мусҳафнинг дастлабки нусхаси тайёр бўлгач, Ғавсоний ноширлик уйи томонидан янги нусханинг бадиий савиясини, нақшларини ўрганиб чиқилди ва юқори баҳоланди. Шундан сўнг, янги Мусҳаф нусхаси бир ярим ой давомида махсус назорат гуруҳи томонидан синчиклаб, ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз текшириб чиқилди. Текширувда ҳеч қандай саҳв-хатолар йўқлиги тасдиқлангач, «Ҳилол-нашр» матбаасига ушбу янги нусхани чоп этишга рухсат берилди.

Бугун сотувга чиқарилган Мусҳафи шариф ана шу тасдиқдан ўтказилган Мусҳаф намунаси бўлиб, саҳифаларининг ранги ўқувчиларга енгиллик бўлиши учун сариқ ҳамда оч сариқ рангда тайёрланди.

Ушбу хайрли ишнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, «Ҳилол-нашр» матбааси мазкур янги Мусҳафни устама нарх қўймай, тан нархида сотишга қарор қилгани сабаб, Ғавсоний нашриёти ҳам бу улкан хизматнинг савобидан баҳраманд бўлиш мақсадида молиявий даромаддан воз кечди.

Бугун эрта тонгдан “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа савдо дўкони олди яна Қуръони карим мухлислари билан гавжум. Нашриётнинг марказий дўконида Қуръони каримнинг нархи 32 минг сўмда сотилмоқда. Нашриёт дўконлари, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига ҳам белгиланган ягона нарх – 32 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди. Шуни ҳам маълум қиламизки, харидорлар нашриётимиз китобларини hilolnashr.uz сайти орқали онлайн харид қилиш имкониятидан фойдаланишлари ҳам мумкин.Ўзбекистон бош токсикологи ва гемотологи заҳарланган ҳамюртларимизга ёрдам кўрсатиш учун Россияга жўнаб кетди​

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 17 август куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи Рустам Акалаев ва бош гематологи Ҳамида Казакбаева “Кошелевский посад” корхонасида ишлаган ва июль ойида «номаълум моддадан заҳарланиш» ташхиси билан касалхонага ётқизилиб, ҳозирдан даволанишни давом эттираётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Самара вилоятига учиб кетади.

4 нафар оғир аҳволда бўлган жабрланувчи (Оғабек Артиков, Исломбой Кучкаров, Фарҳод Хайитов, Омонбой Рўзимов) 16 август куни даволанишни давом эттиришлари учун Россия ФВВнинг махсус самолётида Москва шаҳридаги Гематология Миллий тиббий тадқиқотлар марказига олиб келинди. Россия пойтахтида уларни мамлакатимиз Элчихонасининг ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасининг ходимлари кутиб олишди.

44 нафар Ўзбекистон фуқаролари эса ҳамон В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Криов вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-967-772-66-00.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here