Сенат раиси: Ватанимиз дунёда ўхшаши бўлмаган бетакрор юртга айланди

0
72

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

Мажлисда маъруза қилган Сенат раиси Танзила Норбоева жамиятда кечаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди. Президентимиз томонидан асос солинган тараққиётимизнинг янги босқичидаги шиддат давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига ўзига хос уйғониш нафасини олиб кирганини қайд этди.

Ислоҳотлар жараёни шунчалик кенг кўламда ва тезкор кечмоқдаки, улар билан ҳамқадам юриш барчамиздан шижоат ва юксак масъулият талаб этади.

Сенат йигирманчи ялпи мажлисидан кейин ўтган қисқа даврда ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини тўлдирувчи қонунлар, мамлакат ҳаётига дахлдор долзарб масалалар юқори палатага келиб тушган.

Т.Норбоева яқинлашиб келаётган Мустақиллик айёмига алоҳида урғу берар экан, энг азиз, энг улуғ байрам арафасида юртимиз босиб ўтган тарихан қисқа даврга назар ташлар эканмиз, бир сўз билан айтганда, бу даврда Ватанимиз дунёда ўхшаши бўлмаган бетакрор юртга айланганига яна бир карра амин бўламиз.

Айниқса, жаҳон миқёсида Ўзбекистон тараққиётининг янги даври сифатида эътироф этилаётган кейинги уч йилда юртимиз бутун дунёда очиқ ва салоҳиятли ҳамкор сифатида намоён бўлди.

Бизга яқин ва олис қўшни давлатлар, қудратли мамлакатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар янги Ўзбекистон жаҳон саҳнасига чиқаётганини холис эътироф этмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти билан, энг аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорлик эшиклари том маънода кенг очилаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бахш этади.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here