Давлат органлари раҳбарлари лавозимига кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя этилади

0
68


Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш кафолатлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссиясининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари бўйича атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, қонуннинг Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича 16-моддаси сенаторлар томонидан эътироф этилди.

Унга кўра, эндиликда давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.

Давлат хотин-қизларга эркаклар билан тенг шароитларда ва ҳеч бир камситишсиз халқаро миқёсда давлатнинг вакили бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўради. Давлат органлари раҳбари лавозимига кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя этилиши зарур.

Давлат органларининг раҳбарлари, тегишли мансабдор шахслар хотин-қизлар ва эркакларни давлат хизматига қабул қилишда тенг ҳуқуқлиликни уларнинг қобилияти ва касбий тайёргарлигига мувофиқ таъминлаши шарт.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Абдуазиз Мусаев, ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here