ХДП тарғиботнинг “ёлғон орқали ҳужум” тактикасини танламоқда

0
110

Халқ демократик партияси вакилларининг сўнгги вақтларда ТВ каналлардаги жонли эфирлардан фойдаланиб, ҳеч бир асосга эга бўлмаган гаплар билан ЎзЛиДеП обрўсини туширишга бўлаётган ҳаракатлари тизимли тус олиб бораяпти. Дастлаб Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ХДП аъзоси бўлган депутатнинг ЎзЛиДеП ғояларини барча аҳлоқсизлик ва маъанавиятсиз ишларнинг бошида эканлигида айблашга бўлган уринишини “шунчаки дунёда ЛГБД ва ЛДПни ажрата олмайдиган бир одамнинг фикрида”, дея жиддий қабул қилмадим. Бироқ ўтган ҳафта “Муносабат” кўрсатувидаги эфир вақтида ХДП Марказий Кенгаши сектори мудири Равшан Хомидовнинг ЎзЛиДеП Самарқанд вилоятида тадбиркорнинг сув қувури билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиб бермаган бўлса ҳам ҳал қилдик, деб сайтида ёзиб, “сохта обрў қозонмоқчи” мазмунидаги иддаосини эшитгач, ХДП ЎзЛиДеПнинг ҳар бир ишини пухта кузатиб бориш учун анча куч ва меҳнат сарф қилаётганлигига амин бўлгандим. Бугун ўша ХДП вакилининг ЎзЛиДеПни ишидан камчилик қидириш бўйича Самарқанд вилоятидаги кузатувлари аслида навбатдаги ёлғон ва бўхтондан иборатлиги ойдинлашди. Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида тадбиркор ҳақиқатан сув қувурларидан сувнинг оқиб ётиши унинг тадбиркорлик фаолиятига ҳалақит бераётганлиги учун шикоят билан ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгашига мурожаат қилган. Ўз ўрнида партия аралашуви билан “Сувоқова” корхонаси дастур ижросидан келиб чиқиб қувурларни алмаштириб, муаммони баратараф этган. Бу бор гап, ХДП вакилининг сўзлари эса йўқ. Халқ демократик партияси вакилларининг ЎзЛиДеПга “бўхтон тошлари отиши” тизимли касб этиб бораётганлигидан хулоса қилиш мумкинки, ХДП сайловлар арафасида одамлар ўртасида эътибор қозонишнинг пасткаш, яъни ёлғон орқали ҳужум тактикасини танламоқда. Ўз атрофида минглаб тўғрисўз, фидойи, жонкуяр ва зиёли юртдошларимизни бирлаштирган ХДПнинг вакилларига халқ ишончини бу йўл билан қозониш сиёсий маданиятсизликка кириши ва ўз ҳурматига эга партия обрўсининг тушишига олиб келишини эслатиб ўтмоқчиман.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here