Путин Бушни 11 сентябрдан икки кун аввал огоҳлантирган эди

0
424

Россия президенти Владимир Путин 2001 йил 11 сентябридан бир неча кун олдин АҚШнинг 43-президенти Жорж Бушни террорчилик ҳужумларидан огоҳлантирган эди. Бу ҳақда АҚШ Марқазий разведка бошқармасининг Россия бўйича собиқ бош таҳлилчиси бўлиб ишлаган Жорж Биби ўзининг янги китобида айтиб ўтди, дея хабар беради ТАСС.

Бибининг сўзларига кўра, Нью-Йорк ва Вашинтондаги терактдан икки  кун олдин  Путин америкалик ҳамкасбига қўнғироқ қилиб, “Россия разведкаси яқинлашиб келаётган террочилик компаниясиниг аллақачон тайёрлангани ва Афғонистондан келаётганини” огоҳлантирган.

Китоб муаллифи, шунингдек, Путин Оқ уйга таъзия билдириш учун телефон қилган биринчи хорижий давлат раҳбари эди, деб ёзган. 

Владимир Путин 2017 йилда АҚШлик режиссёр Оливер Стоунга берган интервюсида АҚШ разведка хизматларининг ушбу қўпорувчиликда алоқадорлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ берганди. “Мен Америка разведка хизматлари ҳужумларни ташкиллаштирганига ишонмайман”, деди давлат раҳбари.

2001 йилда  бўлиб ўтган мудҳиш ҳодисадан сўнг, Россия раҳбари “Россия ва АҚШ махсус хизматлари бу терактнинг олдини ололмаганидан ўзини айбдор ҳис қилади”, деган. 

АҚШда рўй берган қўпорувчилик 3000 кишининг ҳаётига нуқта қўйган,  6 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here