Ҳабиб жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида. Унинг авратини ёпиб туришди

0
519

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порье билан жанг олдидан расмий вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унинг вазни 70,3 кг чиқди. Вазн ўлчаш жараёнида унинг авратини ёпиб туришди.

Сешанба куни кечқурун Ҳабибнинг вазни 76 кг эди. Оғир машғулотлардан сўнг у 6 кг вазн ташлашга эришди.

Дастин Порье билан жанг чемпион титулини ҳимоя қилиш бўйича иккинчи мусобақадир. Аввалги жангда Ҳабиб Конор Макгрегорни енгган эди. 

Ҳабибнинг Дастин билан жанги 7 сентябрда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилади.

30 ёшли Ҳабиб Нурмагомедов 27 жангдан барчасида ғалаба қозонган. 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here