23 ёшли ММА чемпиони Муслим Омонов пичоқбозлик оқибатида вафот этди

0
368

10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси, соат 00:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида ёшлар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Ёшлар муаммони ҳал қилиш учун Шайхонтоҳур туманигача боришган ва олишув бошланган.

Олишув натижасида 3 киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Улар орасидаги 23 ёшли Муслим Омонов врачларнинг саъй-ҳаракатига қарамасдан, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси “д” банди билан жиноий иш қўзғатилди. Жанжал қатнашчилари аниқланган. Тергов давом этмоқда.

Муслим Омонов — MMA профессионал курашчиси, МС кикбоксинг бўйича 7 карра Ўзбекистон, К1 МС бўйича жаҳон, 77 кг гача ММA кураши бўйича Осиё чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил августида янан бир ММА чемпиони Жамшид Кенжаев ҳам тунги клубда пичоқланган эди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here