Депутатлар янги меҳнат вазири номзодини маъқуллади

0
57

Қонунчилик палатаси Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов номзодини бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари пайшанба куни Нозим Бахтиёрвич Ҳусанов номзодини Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллади. Номзод президентнинг тегишли фармони имзоланганидан сўнг тасдиқланади.

Аввалги меҳнат вазири Шерзод Кудбиев август ойи охирида президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Нозим Ҳусанов (1976 йил туғилган) — Тошкент автомобиль-йўллар институти (1997) ва Тошкент молия институти (сиртқи бўлим, 2002) битирувчиси. 2014−2016 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси, 2013−2014 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2010−2011 йилларда Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

2018 йилнинг май ойидан буён Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мартда Ўзбекистон Конституциясига киритилган тузатишга кўра, Қонунчилик палатаси ваколати кенгайтирилди. Жумладан, депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқади ва маъқуллайди. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари президент тасдиғидан сўнг ўз ажбуриятларини бажаришга киришади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here