Нуқтаи назар: Қанча гўшт ейишини оддий халқдан сўрасин, айтади

0
90

Гўшт нега қимматлаяпти? Аҳоли эҳтиёжига яраша гўшт етиштирилмаётганиданми ёки ўзбеклар кўп гўшт истеъмол қилаётгани туфайлими?

Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитовнинг айтган сўзлари Интернет социал тармоқларида шу кеча-кундузда энг муҳокамага сабаб бўлган мавзуга айланди.

“Одамлар ҳозирги кунда гўштдан эмас, товуқдан овқат қилишга қийналаяптику”, деб ёзди Би-би-си муштарийси Marat Perfect.

“Уни тепадигиларданмас, оддий халкдан сўраса айтади, бир ойда бир оила еса 1 ёки 2 кило гўшт ейди”, деб ёзади Фейсбук фойдаланувчиси Мирзоид Обидов.

“Ўзбекистон дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан биридир. Буни бутун дунё билади. Одамларни қора қозонлари ойлаб-йиллаб гўшт кўрмайди, тухум еган куни байрам” деб ёзади Jamshid Nosirzoda.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти кунги 70 грамм гўшт истеъмол қилишни соғлом тановул дея маслаҳат беради.

Бу йилига бир киши 25 килограммдан ортиқ гўшт ейиши нормал деганини англатади.

Аммо аҳолиси 33 миллиондан зиёд Ўзбекистонда киши бошига 25 килоча гўшт тўғри келади, бу ойлаб қора қозони қайнамайдиган оилалар жон бошига тақсимланганида ҳам.

Хўш, дунё бўйлаб гўшт истеъмоли статистикаси қандай?

БМТ Озиқ-овқат ва деҳқончилик ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 50 йилда бутун дунёда гўшт истеъмол қилиш кескин кўпайган.

1960 йилларда Ер юзида 50 миллион тоннадан кўп гўшт ейилган бўлса, 2017 йили Ер аҳолиси 330 миллион тонна гўшт еган.

Асосий сабаби Ер аҳолисининг сони ортгани.

1960 йилларда сайёра аҳолисининг сони 3 миллиардга яқин бўлган.

Ҳозир Ер аҳолиси сони 7 миллиард 700 миллионни ташкил этади.

Дунё аҳолисининг даромади кўпайган ва бунинг натижасида гўшт истеъмоли ҳам.

БМТ Озиқ-овқат ва деҳқончилик ташкилотининг 2013 йилдаги маълумотларига кўра, АҚШ ва Австралия дунёдаги энг гўштхўр мамлакатлар бўлганлар.

Икки мамлакатда ҳам киши жон бошига тўғри келаган 1 йилллик гўшт истеъмоли 100 килограммдан ортиқни ташкил этган.

100 килонинг ярми товуқ гўштига, ярми мол гўштига тўғри келган.

БМТ Озиқ-овқат ва деҳқончилик ташкилотининг гўшт истеъмоли бўйича тузган харитасида Ўзбекистон қўшнилари Қозоғистон ва Туркманистондан кам гўшт ейиши кўрсатилган.

Харитада Ўзбекистон жон бошига йилига 10 ва 50 кило гўшт тўғри келадиган мамлакат экани кўринади.

Ўзбекистонда ойлаб гўшт емайдиган, ёғ ва ун эҳсонига муҳтож оилалар ҳам кўп
Фото: Facebook / Дима Қаюм

Ўзбекистонлик маҳаллий депутатлардан бири Холмурод Сориев Ўзбекистонда гўшт қимматлашишига асосий сабаб чорвачилик ривожланишига тўсиқлар мавжудлиги деб ҳисоблайди:

“Нархнинг ошишига бир неча сабаблар бор.

1) Йилнинг ўта қурғоқчил келиши ва далаларда дағал хашак бўлмаслиги, сомоннинг қимматлашуви;

2) ташкил этилган чорва фермерлари учун яйлов ажратиб берилган бўлсада, озуқа етиштириш учун ер майдони ажратиб берилмагани;

3) биржа деган жойда омухта ем, шрот, кунжара ва кепак каби емлар нархининг ортиб кетиши ва юқорида айтиб ўтилгандек “Биржадаги нарх билан (телевизордаги) сотувдаги (дўкондаги реал нарх) нарх тафовути жудаям катталиги;

4) чорвачиликни, хусусан бўрдоқичиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитларнинг камлиги ёки йўқлиги ва ҳоказалар”.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here