Стипендиялар ҳажми 400 минг сўм бўлади, бироқ қайта кўриб чиқилиши мумкин

0
63

Талабалар 400 минг сўм миқдорида стипендия олади. Келгусида жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинган ҳолда унинг ҳажми ўзгариши мумкин.

 «Контракт» ва «бюджет» асосида таҳсил олаётган талабалар учун 400 минг сўм миқдорида стипендия белгиланди, дея хабар қилди олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида.

«Стипендия бўлиши ва бўлмаслигини кўзда тутувчи таълимнинг янги тизими сентябрдан ишга тушади, — деди Сарвар Бузрукхонов. — Бюджет асосида „4“ ва „5“ баҳоларга таҳсил олувчи талабалар учун давлат бюджетидан стипендиянинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи мукофот берилади».

Вазир ўринбосари жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда 400 минг сўмлик стипендия миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Қайд этилишича, «контракт» асосида «яхши» ва «аъло» баҳоларга таълим олувчи талабалар учун ҳам 50 фоизгача (200 минг сўмгача) қўшимча тўловлар кўзда тутилган, бироқ ОТМлар жамғармалари ҳисобидан тўланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар ўрганилаётган учта фан бўйича «3» баҳо олса, келгуси семестрдан бошлаб стипендиядан маҳрум этилади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here