Хоккей: «Ҳумо» ОХЛ учрашувида «Рязань» жамоасини мағлубиятга учратди

0
68

Тошкентнинг «Ҳумо» жамоаси Олий хоккей лигаси чемпионатидаги дебют учрашувида Россиянинг «Рязань» клубини мағлубиятга учратди.

Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Олий хоккей лигаси чемпионатидаги дебют учрашувида Россиянинг «Рязань» жамоаси устидан ғалабага эришди, дея хабар қилди жамоа матбуот хизмати. Чоршанба куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлим қаттиқ курашлар остида ўтди, «Рязань» хоккейчилари мезбонларга ҳеч қандай имкон бермади, айрим ўринларда устунлик қилди ҳам, зеро «Ҳумо» жамоасида узоқ вақт мобайнида ўйин амалиёти йўқ эди.

Иккинчи даврда эса ўйин мезбонлари 23 сония ичида икки марта гол киритди. Биринчи голга Андрей Смирнов (31), иккинчисига — Александр Щербин (77) муаллифлик қилган бўлса, учинчи шайба 38-дақиқада Арсений Ерохин (44) томонидан киритилди.

Финал даврида Евгений Григоренко (38) ва Артём Воронин (17) якуний ҳисобни 5:0 га етказди. Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон 30 йиллик танаффусдан сўнг катта хоккейга қайтди.

Келгуси ўйин 13 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. «Ҳумо» уй учрашувида Қозоннинг «Барс» клуби билан ўйнайди.

Олий хоккей лигаси — халқаро хоккей чемпионати. Доимий чемпионатда Россия, Қозоғистон, Хитой ва эндиликда Ўзбекистондан 34 та жамоа иштирок этади. Жамоалар иккита конфедерация ва тўртта дивизонга тақсимланган. Уларнинг ҳар бири 54 та ўйин — 27 та уй ва 27 та сафар ўйинини ўтказади. Мавсум якунлари бўйича фақатгина 16 та жамоа плей-оффга чиқади ва Петров кубоги учун кураш олиб боради.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here