Навоий вилояти ҳокими ўқувчилар ҳузурида

0
63

Давлатимиз раҳбари шу йил 23 августда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш мақсадида раҳбарлар таълим муассасаларида ўқувчиларга сабоқ бериши бўйича ташаббусни ўртага ташлаган эди.

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ушбу ташаббус доирасида ҳар ҳафтада 3 марта ҳудуддаги мактабларга ташриф буюриб, ёшлар қалбида Ватанга, истиқлол ғоясига садоқат, эртанги кунга ишонч каби улуғвор туйғуларни юксалтиришга қаратилган ватанпарварлик сабоғини олиб бормоқда. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш учун ҳар бир ўқувчи етук билимга эга бўлиши зарурлигини уқтирмоқда. Ташрифи давомида ҳоким мактаблар кутубхонаси учун бадиий адабиётлар туҳфа этмоқда.

Жорий ҳафтада Кармана туманидаги 21-, 14-, 12-умумтаълим мактабларида дарс ўтган ҳоким ушбу анъанани давом эттирган ҳолда вилоятдаги барча – 365 мактабга ташриф буюришни режалаштирган.

photo5460647237639056292.jpg
photo5460647237639056291.jpg

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here